Легионеримиз Элдор Шомуродов курашишда давом этади!

Легионеримиз Элдор Шомуродов курашишда давом этади!
А Серия 22-туридан ўрин олган "Эмполи" - "Спеця" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

27 ёшли ҳужумчимиз учрашувдан сўнг ўз инстаграм саҳифасига мотивацион пост жойлади: "Биз натижага эришиш учун курашни давом эттирамиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур".

Қайд этиш лозим, легионеримиз Элдор Шомуродов ушбу ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўя олмади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар