14:13 / 16.02.2023
332

“Специя” бош мураббийи истеъфога чиқарилди

“Специя” бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Фото: Reuters
Италиянинг “Специя” клуби бош мураббийи Лука Готти ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

- Клуб амалга оширилган ишлар учун мураббийга миннатдорчилик билдиради ва унга профессионал муваффақиятлар тилайди, — дейилади “Специя” баёнотида. Мураббийнинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Готти “Специя”ни 2022 йилнинг июль ойида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа 25 та ўйин ўтказиб, 6 ғалаба, 7 дуранг ва 12 та мағлубият қайд этди. Клуб Италия чемпионатида тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти — 3 мағлубият, 1 дуранг. Жамоа “Эмполи”га қарши охирги ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда ғалабани қўлдан чиқарганди.

А Сериянинг 22-туридан кейин “Специя” 19 очко билан 17-ўринда бормоқда. Энг яқин таъқибчи “Верона” ҳисобида 17 очко бор.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов январь ойида “Рома”дан ижара асосида “Специя” сафига қўшилганди. Шомуродов клуб сафида иккита ўйин ўтказди ва самарали ҳаракат амалга ошира олмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Специя” бош мураббийи истеъфога чиқарилди