Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони) – "Насаф" учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев қатнашди.
"Барчага салом. Хайрли кун. Биринчи марта рақиб жамоа мураббийи иштирокидаги матбуот анжуманида қатнашдим. Қизиқ бўларкан.
Ўйинга келсак, буни узоқ кутдик, узоқ тайёргарлик кўрдик. Бир нечта назорат ўйинлари ташкил қилдик. Асосийси, кайфиятимиз яхши. Йигитлар эртанги баҳсга тайёр. Жиддий рақибга қарши керакли натижа учун курашамиз", – дея гап бошлади Рўзиқул Бердиев.
"Ҳаммага салом. Бизни яхши кутиб олишди, бу учун катта раҳмат. Худо хоҳласа, эртанги баҳсгача ўйинолди машғулотимиз бор. Ўйлайманки, жамоамиз учрашувга юз фоиз тайёр. Юртимизга ғалаба билан қайтиш ниятидамиз", – деди Ҳусайн Норчаев.
"Ўзбекистонда ҳали чемпионат бошланмади. Айтиб ўтганимдек, назорат учрашувлари орқали тайёргарлик олиб бордик. Ҳар қандай ҳолатда жамоамизда устунлик тарафлари бўлади. Биз буни майдонда кўрсатишимиз керак. Бу босқичда осон рақиб бўлмайди. Бу ОЧЛдаги 8-ўйинимиз бўлади. Рақиб қанчалик жиддий бўлмасин, майдонда ижобий натижа учун курашамиз. Рақиб ўйинларини кўриб чиқдик ва йигитларимизга етарлича ахборот бердик. Рақибга албатта юқори баҳо берамиз, Саудия Арабистонининг етакчи жамоаларидан бири саналади. Биз жамоамизга ишонамиз ва ўз ўйинимизни намойиш этишга уринамиз", – дея сўзини якунлади Бердиев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи