07:25 / 22.02.2023
252

ЕЧЛ. "Реал" суперкамбэк қайд этиб, "Ливерпул"ни сафарда тор-мор этди

ЕЧЛ. "Реал" суперкамбэк қайд этиб, "Ливерпул"ни сафарда тор-мор этди
Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Ливерпуль" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Беллашувнинг 4-дақиқасида Дарвин Нуньес чиройли тарзда тезкор гол уришга эришди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Куртуанинг хатосидан кейин Салаҳ орадаги фарқни яна биттага ошириб қўйди.

Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Танаффусгача Винисиуснинг дубли эвазига "қироллик клуби" мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимнинг бошида Милитао бош билан дарвозани ишғол қилди. Кейинчалик Бензема ўз номига иккита гол ёздириб қўйди.

"Ливерпуль" (Англия) – "Реал Мадрид" (Испания) 2:5
Голлар
: 1:0 – 4 Нуньес, 2:0 – 14 Салах, 2:1 – 21 Винисиус Жуниор, 2:2 – 36 Винисиус Жуниор, 2:3 – 47 Милитао, 2:4 – 55 Бензема, 2:5 – 67 Бензема.
"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Гомес (Матип, 73), Робертсон, Байчетич (Эллиотт, 85), Хендерсон (Милнер, 73), Фабиньо, Салах, Гакпо (Фирмино, 64), Нуньес (Диогу Жота, 64).
"Реал Мадрид"– Куртуа, Карвахаль, Рюдигер, Милитао, Алаба (Начо, 27), Модрич (Кроос, 87), Вальверде, Камавинга, Бензема (Асенсио, 87), Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 81).
Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (60), Эллиотт (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. "Реал" суперкамбэк қайд этиб, "Ливерпул"ни сафарда тор-мор этди