Бироз олдин "Насаф" вакили Ҳусаин Норчаевнинг "Алания" сафига кўчиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. Россия жамоаси футболчимиз учун "Насаф"га қанча пул ўтказиши маълум бўлди.
"Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, "Алания" қаршиликларга 470 минг евро сумма ўтказиб бериши лозим. Айни пайтда ҳужумчининг баҳоси 900 минг еврога баҳоланган.
Маълумот ўрнида, Ҳусаин “Насаф” таркибида Суперлиганинг бир марта кумуш ва бир марта бронза медалларини, икки бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. 2021 йилда у ОФК кубогида тўпурарга айланганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар