08:20 / 27.02.2023
216

Ла Лига. “Барселона” сафарда аутсайдерга мағлуб бўлди


Фото: Reuters


Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 23-турида “Барселона” 26 февраль, якшанба куни “Алмерия”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Ал-Билол Туре андалусияликларни олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар каталонлар рақиб дарвозаси олдида қатор имкониятлар эга бўлди, бироқ тўп кирита олмади. Иккинчи бўлим ҳам “кўк-анорранглилар”нинг катта устунлиги остида ўтди. Аммо меҳмонлар рақиб дарвозаси томон йўл топа олмади.

Шу тариқа “Барселона” мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бундан аввал Примерада фақат “Реал” каталонларни мағлуб этолганди.

“Барса” 59 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Энг яқин таъқибчи “Реал” билан ўртадаги фарқ 7 очкони ташкил қилмоқда. “Алмерия” ушбу ғалаба эвазига очколарини 25 тага етказиб олган олда 19-ўриндан 15-поғонага кўтарилди.


Ла Лига

“Алмерия” – “Барселона” 1:0

Гол: 1:0 – 24 Туре.

“Алмерия”: Фернандо, Чуми, Эли, Бабич, Акеме, Кайки, Робертоне (Рамазани, 76), Эгуарас (Посо, 83), де ла Ос, Баптистао (Саму Кошта, 83), Суарес (Эмбарба, 76), Туре.

“Барселона”: тер Штеген, Серхи Роберто (Торре, 76), Кристенсен, Эрик Гарсия (Араухо, 67), Альба (Алонсо, 67), Бускетс (Аларкон, 76), Кессиэ (Рафинья, 46), де Ёнг, Гави, Левандовски, Ферран Торрес.

Огоҳлантиришлар: Эрик Гарсия (35), Робертоне (47), Хави (52), Чуми (53), Рафинья (54), Гави (57), Фернандо (87).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. “Барселона” сафарда аутсайдерга мағлуб бўлди