Европа Лигаси. “Арсенал” Лиссабонда дуранг ўйнади, “Рома” испан клубидан устун келди

Европа Лигаси. “Арсенал” Лиссабонда дуранг ўйнади, “Рома” испан клубидан устун келди

Европа Лигаси. “Арсенал” Лиссабонда дуранг ўйнади, “Рома” испан клубидан устун келди


Фото: Getty Images


Футбол бўйича Европа Лигаси 1/8 финал дастлабки баҳслари доирасидаги тўртта ўйин 9 март, пайшанба оқшомида бўлиб ўтди.

Арсенал” Лиссабонда “Спортинг” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 22-дақиқасида лондонликлар Вильям Салибанинг голи эвазига олдинга ўтиб олди. 34-дақиқада майдон эгалари мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим бошида Паулиню португал клубининг иккинчи голини урди. 62-дақиқадаги автоголдан кейин ҳисоб яна тенглашди. Қолган вақтда дарвозалар дахлсиз қолди.

“Рома” ўз уйида “Реал Сосьедад”ни қабул қилди. Стефан аш-Шаарави ва Мараш Кумбуланинг голлари италян клубига ғалаба олиб келди.

Леверкузеннинг “Байер” жамоаси ўз майдонида “Ференсварош”ни 2:0 ҳисобида енгди. “Унион” ва “Юнион” беллашувида жанговар дуранг қайд этилди.

Мазкур жуфтликлар ўртасидаги жавоб баҳслари 16 март куни бўлиб ўтади.


Европа Лигаси

1/8 финал, дастлабки ўйин

9 март, пайшанба

“Спортинг” (Португалия) – “Арсенал” (Англия) 2:2

Голлар: 0:1 – 22 Салиба, 1:1 – 34 Инасиу, 2:1 – 55 Паулиню, 2:2 – 62, автогол Морита.

“Спортинг”: Адан, Эшгайю (Диоманде, 76), Коатес, Сен-Жюст, Инасиу, Матеус Рейс, Педру Гонсалвеш, Морита, Паулиню (Шермити, 76), Эдвардс (Иссаҳаку, 89), Тринкау (Нуну Сантуш, 71).

“Арсенал”: Тёрнер, Уайт, Кивер (Габриэль, 71), Салиба, Зинченко (Томиясу, 63), Жака, Жоржиньо (Парти, 71), Фабиу Виейра, Сака, Нелсон (Смит-Роу, 71), Мартинелли.

Огоҳлантиришлар: Коатес (23), Зинченко (23), Мартинелли (43), Морита (58).

“Рома” (Италия) – “Реал Сосьедад” (Испания) 2:0

Голлар: 1:0 – 13 аш-Шаарави, 2:0 – 87 Кумбула.

“Рома”: Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Льоренте (Кумбула, 46), Манчини, Матич, Кристанте, Пеллегрини (Вейналдум, 60), Дибала (Бове, 88), Абраҳам (Белотти, 61), аш-Шаарави (Спинаццола, 60).

“Реал Сосьедад”: Ремиро, Горосабел (Сола, 83), Ле Норман, Субелдия, Рико, Сильва (Турриентес, 83), Ильярраменди (Мендес, 75), Мерино, Субименди, Кубо (Чо, 75), Сёрлот (Ойарсабаль, 67).

Огоҳлантиришлар: Ильярраменди (69), Субелдия (71), Горосабел (80), Субименди (85), Ойарсабаль (90), Матич (90).

“Унион” (Германия) – “Юнион” (Бельгия) 3:3

Голлар: 0:1 – 28 Бонифасе, 1:1 – 42 Юранович, 1:2 – 58 Вертессен, 2:2 – 69 Кнохе, 2:3 – 72 Бонифасе, 3:3 – 89 Михел.

“Байер” (Германия) – “Ференсварош” (Венгрия) 2:0

Голлар: 1:0 – 9 Демирбай, 2:0 – 86 Тапсоба.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар