08:13 / 10.03.2023
161

Саудия Премьер-лигаси. "Ан-Насср" сентябрдан буён илк марта мағлуб бўлди

Саудия Премьер-лигаси. "Ан-Насср" сентябрдан буён илк марта мағлуб бўлди

Криштиану Роналду кетма-кет иккита ўйиндан буён самарали ҳаракат амалга ошира олмаяпти.

"Ан-Насср" Саудия Арабистони чемпионати доирасида "Ал-Иттиҳод"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Роналду ушбу баҳсда гол ҳам ассист ҳам қайд эта олмади. Португалиялик форвард 3 март кунги "Ал-Батин"га қарши ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этганди.

Роналду Саудия чемпионатида 7 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ёздириб қўйган. "Ан-Насср" эса лигада сентябрь ойидан буён илк бор мағлуб бўлди. Ўшанда жамоа 2-турда "Ат-Таавун"га енгилган эди.

Маълумот учун, риёдликлар ушбу мағлубиятдан кейин турнир жадвалида иккинчи ўринга тушиб қолди. Пешқадам "Ал-Иттиҳод"дан жамоа 1 очко ортда бормоқда.

"Ал Иттиҳод" — "Ал Насср" 1:0

Гол: 1:0 – 80 Ромариньо.

"Ал Иттиҳод":  Гроэ, Аль-Олайян, Хегази, Шарахили, Бамасуд (Al Hawsawi, 69), Коронадо, Бруно Энрике, Хамед, Ромариньо (Камара, 88), Амдалла, Аль-Биши (Аль-Обод, 60).

"Ал Насср":  Аль-Акиди, Аль-Ганам, Альваро Гонсалес, Маду, Аль-Амри (Бушаль, 83), Конан, Луис Густаво (Аль-Хайбари, 46), Аль-Сулайхим (Аль-Хассан, 76), Маран (Аль-Наджи, 59), Роналду, Гариб (Машарипов, 76).

Огоҳлантиришлар: Бамасуд (68), Конан (84).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия Премьер-лигаси. "Ан-Насср" сентябрдан буён илк марта мағлуб бўлди