23:38 / 10.03.2023
329

"Нефтчи" бош мураббийи: "Пахтакор" кучли жамоа, аммо футбол ривожланмоқда"

"Нефтчи" бош мураббийи: "Пахтакор" кучли жамоа, аммо футбол ривожланмоқда"

Суперлиганиг 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади. "Нефтчи" жамоаси устози Виталий Левченко саволларга жавоб бериб ўтди.

"Агар қисқача айтсам, ўйин биз истагандек бўлди. Жуда тезкор ва интенсив футбол кўрдик. Биз қанотларни ёпишимиз кераклигини билар эдик.

Ваҳоланки, айрим эпизодларда дарвозамиз олдида имкониятлар пайдо бўлди. Биз ҳам кўплаб қарши ҳужумларни кўкка совурдик. Менимча, мухлисларга ёқадиган учрашув бўлди. Стадиондаги атмосферага гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Бугун жисмоний тайёргарлик борасида жуда яхши ҳаракат қилдик. "Пахтакор"ни кучсизланган, демаган бўлардим. Бу жамоа Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони саналади. Бугун қанот ҳимоячиларимиз бутун баҳс давомида муносиб ҳимояланишди. Бу нарса "Пахтакор"нинг ҳужумларини барбод қилишда катта кўмак берди.

Таркиб борасида ҳеч қанақасига нолимоқчи эмасман. Клуб раҳбарлари мен истаган барча футболчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилди. Тан оламан, маҳаллий футболчиларни нархи жуда баланд. Уларни кўндириш ҳам қийин. Бунга чемпионатда кучли легионерларнинг йўқлиги асосий сабаб бўлса керак.

Бизда яхши ҳужумчи пайдо бўлди. Биз футболчиларни ўзимиз тузган тактика асосида танладик. Бугун улар ўз классини намойиш этди.

"Пахтакор" кучли жамоа, аммо футбол ривожланмоқда. "Шерлар"га қарши ўйнаш услублари пайдо бўлган. Шахсан ўзим Туркияда уларнинг ўтказган 2-3 беллашувини томоша қилдим. Биз бу баҳсга тактик томондан яхши тайёргарлик кўрган эдик", - деди мураббий.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Нефтчи" бош мураббийи: "Пахтакор" кучли жамоа, аммо футбол ривожланмоқда"