00:48 / 13.03.2023
323

А Серия. Голларга бой ўтган ўйинда "Рома" мағлубиятга учради

А Серия. Голларга бой ўтган ўйинда "Рома" мағлубиятга учради

А Сериянинг 26-турида "Рома" "Сассуоло"ни ўз майдонида қабул қилиб, 4:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Дастлаб, Арман Лорьянта 5 дақиқани ичида дубль қилиб, оардаги фарқни иккитага етказди. Римликлар сафида жавоб голини Залевский киритди. Аммо тайм сўнггида меҳмонлар яна бир бор даврозани ишғол қилиб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлимда жамоалар биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Учрашув тугашига кам вақт қолгаида Вейналдум ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, "Рома" турнир жадвалида 5-ўринга тушиб кетди. "Сассуоло" эса 13-поғонадан бормоқда.

"Рома" – "Сассуоло" 3:4

Голлар: 0:1 – 13 Лорьянте, 0:2 – 18 Лорьянте, 1:2 – 26 Залевски, 1:3 – 45, пенальти Берарди, 2:3 – 50 Дибала, 2:4 – 75 Пинамонти, 3:4 – 90 Вейналдум.

Рома – Руй Патрисиу, Смоллинг, Кумбула, Рожер, Спинаццола (Карсдорп, 46), Вейналдум, Матич (Камара, 56), Бове (Дибала, 46), Залевски (Вольпато, 77), Эль-Шаарави, Абрахам (Майхшак, 77).

Сассуоло – Консильи, Толян, Феррари, Руан (Эрлич, 64), Рожерио (Маркицца, 88), Лопес (Обианг, 64), Фраттези, Матеус Энрике, Берарди (Байрами, 76), Пинамонти, Лорьянте (Дефрель, 76).

Огоҳлантиришлар: Смоллинг (9), Лопес (50), Матич (54), Руан (58), Рожер (73), Камара (86). 

Четлатиш: Кумбула (45).




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. Голларга бой ўтган ўйинда "Рома" мағлубиятга учради