Европа Лигаси чоракфинали учун қуръа ташланди

Европа Лигасининг 2022/23 йиллар мавсумининг 1/4 финал жуфтликлари ҳам маълум бўлди.
- «Манчестер Юнайтед» — «Севилья»
- «Ювентус» — «Спортинг»
- «Байер» — «Юнион»
- «Фейеноорд» — «Рома»

1/2 финалда қуйидаги жамоалар ўзаро тўқнаш келади: «Ювентус» — «Спортинг» жуфтлиги ғолиби «Манчестер Юнайтед» — «Севилья» жуфтлиги ғолиби билан, «Фейеноорд» — «Рома» жуфтлиги ғолиби эса «Байер» — «Юнион» жуфтлиги ғолиби билан.
1/4 финалнинг илк ўйинлари 13 апрел куни ўтказилади, жавоб учрашувлари — 20 апрелга белгиланган.
Яримфиналлар 11 май куни, жавоб ўйинлари 18 май куни бўлиб ўтади. Финал 31 май куни Будапештдаги «Пушка Арена» стадионида бўлади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…