13:50 / 19.03.2023
228

Хет-триклар қироли! Ёхуд Холандни тўхтатиб бўлмаяпти

Хет-триклар қироли! Ёхуд Холандни тўхтатиб бўлмаяпти

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд кеча Англия кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Бёрнли”га (6:0) қарши ўйинда хет-трик қайд этди.

Шу тариқа 22 ёшли норвегиялик ҳужумчининг жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида қайд этган хет-триклари сони 6 тага етди. Эътиборлиси, бутун бошли АПЛ клублари футболчиларининг хет-трикларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам (5) бу борада Холандга тенглаша олмайди.

Жорий мавсум ҳозирча АПЛ клублари орасида қуйидаги футболчилар хет-трик қайд этишга муваффақ бўлган холос: Мухамад Салоҳ («Ливерпуль»), Айвен Тоуни («Брентфорд»), Сон Хин Мин («Тоттенхэм»), Фил Фоден («Манчестер Сити») ва Леандро Троссард («Арсенал»).

Эрлинг Холанд бу мавсум "Манчестер Сити" сафида жами 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 39 та гол ёздириб қўйди.


Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хет-триклар қироли! Ёхуд Холандни тўхтатиб бўлмаяпти