12:48 / 22.03.2023
500

Шомуродовнинг устози “Реал”ни бошқаради

Шомуродовнинг устози “Реал”ни бошқаради

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум якунланиши билан Италияни тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Испаниялик журналист Ойер Фано Дадебатнинг маълум қилишича, португалиялик мураббий “Реал”га кўчиб ўтади.

- “Реал”нинг кейин бош мураббийи Жозе Моуриньо бўлади. Бу ҳақда яна расмий хабар ўқийсиз. Июлда бу янгилик расман тасдиқланганда байрам қилишингиз мумкин, - деб ёзди Ойер Фано Дадебат.

Моуриньо “Рома”ни 2021 йилнинг ёзидан бери бошқармоқда. Кучли бешлик чемпионатларидаги ягона футболчимиз Элдор Шомуродовни “Рома”га таклиф этган ҳам айнан Моуриньо ҳисобланади.

Жозе Моуриньо қўл остида “Рома” футболчилари УЕФАнинг янги мусобақаси – Конференциялар лигасининг илк ғолиби сифатида тарихда қолди. Айни пайтда римликлар А Серияда кучли тўртликдан жой эгаллаб, келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида тўп тепиш ҳуқуқи ва Европа лигасида бош совринни қўлга киритиш учун курашни давом эттирмоқда.

Дарҳақиқат, Жозе Моуриньо Элдор Шомуродов етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни ёзгача “Специя” клубига ижарага жўнатди. Энди Шомуродов Римга қайтгунча португалиялик мураббийнинг ўзи кетиб қолиши мумкин.

Моуриньо 2010-2013 йиллар давомида “Реал” футболчиларига устозлик қилган. Тажрибали мураббий қўл остида мадридликлар Испания чемпионати ғолиби бўлган.

Ҳозирги бош мураббий Карло Анчелоттининг клуб раҳбарияти билан муносабати бузилган. Италиялик маэстро ўтган мавсумда жамоани Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирганига қарамай, клуб хўжайинлари ундан қутилмоқчи.

Раҳбарият тажрибали мураббийни мураккаб учрашувларда тактик ечимлар топа олмаётганликда айбламоқда.

Карло Анчелотти чемпионатдаги муваффақиятсизликларни ёзда клуб хўжайинлари трансферларни амалга оширишга имкон бермаганлиги билан изоҳлаяпти.

Гарчи Анчелотти шартномасининг сўнгги куни – 2024 йилнинг 30 июнигача “Қироллик клуби”да қолишини таъкидлаётган бўлса-да, мутасаддилар унинг ўрнига янги бош мураббий олиб келиш бўйича иш бошланганини яшираётгани йўқ.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг устози “Реал”ни бошқаради