Жиззахнинг “Суғдиёна” клуби Ёрқин Назаров қайд этаётган натижалардан норози эканлиги ҳақида аввалроқ ёзган эдик. SPORTS.uz сайти журналисти Фахриддин Рўзиевнинг ёзишича, тез орада “бўрилар” янги бош мураббий билан шартнома имзолашининг эҳтимоли юқори экан:
“Бакаев “Сўғдиёна” раҳбариятининг таклифини илиқ қарши олди. Кутилмаган нимадир рўй бермаса, бухоролик мутахассис тез орада Жиззахга қайтади…”
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Ёрқин Назаров бошқарувидаги “Суғдиёна” 3 ўйинда атиги бир очко ишлаб, турнир жадвалининг қуйи қисмидан ўрин эгаллаб турибди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар