date
views 338

Ўзбекистон U23 Марокашга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон U23 Марокашга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Марокашдаги халқаро ўқув-машғулот йиғинини якунламоқда. Бироз аввал жамоамиз йиғин доирасида сўнгги назорат учрашувини ўтказди.

Майдон эгаларига қарши баҳсда йигитларимиз 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоамиз 29 март куни Тошкентга қайтиб келади.

Ўзбекистон U23 - Марокаш U23 0:3

Голлар: Саибари 58, 62, Абдуллаҳ 77.

Ўзбекистон U23: Назаров, Муқумжонов, Иброҳимов, Мамасидиқов, Муҳторов, Абдумажидов, Ҳолматов, Мамудов, Норчаев, Жиянов, Раҳимжонов.

Захира: Абдунабиев, Юлдашев, Шамсиев, Ҳамралиев, Ҳошимов, Жалолиддинов, Жўрақўзиев, Бегимов, Ибрагимов, Тоиров, Бўриев, Одилов.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U23 Марокашга йирик ҳисобда мағлуб бўлди