Футбол бўйича 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги—2023 мусобақасига қуръа ташлаш маросими 30 март, пайшанба куни ўтказилди.
Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Д гуруҳидан жой олди. Унда ўзбекистонлик ўсмирлар Япония, Ҳиндистон ва Вьетнам жамоаларига қарши ўйнайди.
Қайд этиш керак, 16 терма жамоа иштирок этадиган мазкур мусобақада дастлабки тўртта ўринни қўлга киритган жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади. У-17 Жаҳон чемпионати эса жорий йил Перуда (10 ноябрь—2 декабрь) бўлиб ўтади.
А гуруҳи
- Таиланд
- Яман
- Малайзия
- Лаос
Б гуруҳи
- Жанубий Корея
- Эрон
- Афғонистон
- Қатар
C гуруҳи
- Тожикистон
- Австралия
- Саудия Арабистон
- Хитой
Д гуруҳи
- Япония
- Ҳиндистон
- Вьетнам
- Ўзбекистон
Таиланд мезбонлик қиладиган У-17 Осиё Кубоги 2023 йилнинг 15 июнидан 2 июлига қадар бўлиб ўтади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар