21:43 / 30.03.2023
208

Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да амалга ошмаган нияти маълум бўлди

Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да амалга ошмаган нияти маълум бўлди

Ҳужумчи Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"да бўлганида жамоа сардори бўлишни истаган. "ESPN" нашри хабарига кўра, 2021 йилда португалиялик ўша пайтдаги жамоа бош мураббийи Ралфь Рангникдан сардорлик боғичини беришни сўраган.

Манбанинг хабарига кўра, германиялик мураббий Криштианунинг илтимосини рад этган ва чап қанот ҳимоячиси Харри Магуайрни “қизил иблислар” сардори сифатида қўйган.

Роналду ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида жанжал билан манкунианликлар клубини тарк этганди. Январ ойида Криштиану Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби билан шартнома имзолаган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да амалга ошмаган нияти маълум бўлди