06:24 / 05.04.2023
238

“Ан-Насср” рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, Роналдудан дубль (видео)

“Ан-Насср” рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, Роналдудан дубль (видео)

Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида “Ан-Насср” 4 апрель, сешанба куни “Ал-Адала” билан баҳс олиб борди.

Учрашув “Ан-Насср”нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ар-Риёд клуби сафида Криштиану Роналду ва Андерсон Талиска дубль қайд этган бўлса, Айман Яҳё ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Мазкур ўйинда “Ан-Насср”нинг ўзбекистонлик футболчиси Жалолиддин Машарипов захирада қолди.

Шу тариқа “Ан-Насср” очколари сонини 52 тага етказиб, 2-ўринни банд этиб турибди. 


Саудия Профессионал Лигаси

“Ал-Адала” – “Ан-Насср” 0:5

Голлар: 0:1 – 40 Роналду (пенальти), 0:2 – 55 Талиска, 0:3 – 66 Роналду, 0:4 – 78 Талиска, 0:5 – 90 Яҳё.

“Ал-Адала”: Миятович, Ал-Жамаан (Ал-Ҳайдар, 62), Ғодал, Ас-Салим (Ал-Ҳарби, 90), Ал-Уфи (Ал-Алави, 82), Эдсон, Тиянич, Ҳамди (Ал-Ҳабиб, 62), Ленис (Або Абд, 90), Антонссон, Эужениу.

“Ан-Насср”: Ал-Ақиди (Росси, 90), Ал-Ғанам (Ал-Авжами, 68), Альваро Гонсалес, Ал-Амри, Konaн, Талиска, Луис Густаво, Ан-Нажи (Яҳё, 20), Ал-Ҳайбари (Ал-Ҳассан, 90), Роналду, Ғариб (Абдулла, 68).

Огоҳлантиришлар: Ҳамди (34), Ал-Ғанам (61).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ан-Насср” рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, Роналдудан дубль (видео)