13:02 / 17.04.2023
297

“Челси” бирваракайига 9 футболчисидан воз кечди

“Челси” бирваракайига 9 футболчисидан воз кечди

“Челси”нинг америкалик хўжайини Тодд Бёли ёзда жамоа таркибини тубдан ўзгартирадиган бўляпти. Ҳозирги таркиб ўз олдига қўйилган вазифаларни уддалай олмаяпти.

Клуб мутасаддилари жамоага катта юлдузларни олиб келмоқчи. Ҳозирча, келадиганлар рўйхатига Деклан Райс ва Душан Влахович каби қимматбаҳо футболчилар киритилган.

Бу трансферларни амалга ошириш учун клуб ортиқча ўйинчилардан қутилиши керак. Football London порталинин маълум қилишича, “аристократлар” 9 нафар ўйинчини трансферга қўяди.

Демак, жамоани Пьер-Эмерик Обамеянг, Рубен Лофтус-Чик, Кристиан Пулишич, Ҳаким Зиеш, Конор Галлахер, Эдуар Менди, Армандо Броя, Кай Хаверц, Мэйсон Маунт тарк этиши кутилмоқда. Бу трансферлар клуб ғазнасига 318 миллион евро атрофида даромад келтиради.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Челси” бирваракайига 9 футболчисидан воз кечди