05:16 / 19.04.2023
222

ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳслари. «Реал» ва «Милан» яримфиналда

ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳслари. «Реал» ва «Милан» яримфиналда

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳслари 18 апрель, сешанба куни бўлиб ўтди.

“Реал” сафарда “Челси” меҳмони бўлди. Ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда “қаймоқранглилар” Лондон клубининг заиф нуқталаридан унумли фойдаланиб, 2 та гол урди. Ҳар иккала гол ҳам Родриго ҳисобига ёзилди.

Жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс Мадридда бўлиб ўтган ва унда ҳам Карло Анчелотти шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Шу тариқа “Реал” ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Челси — Реал 0:2
Голлар: Родриго (58, 80). 

Челси – Аррисабалага, Жеймс, Силва, Чалоба, Фофана, Кукурелья (Мудрик, 68), Ковачич, Канте, Галлаҳер (Фелиш, 67), Фернандес (Стерлинг, 67), Ҳавертц (Маунт, 77).
Реал – Куртуа, Карвахаль (Начо, 82), Алаба (Рюдигер, 46), Милитао, Камавинга, Модрич, Кроос (Себальос, 76), Вальверде, Винисиус, Родриго (Асенсио, 81), Бензема (Тчуамени, 71).
Огоҳлантиришлар: Милитао (22), Кукурелья (34), Жеймс (50), Мудрик (89).
Биринчи ўйин — 0:2.

Яна бир чорак финал ўйинида “Наполи” ва “Милан” ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Оливье Жиру ҳисобни очди. Ўйин сўнгида эса Виктор Осимҳен ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ушбу гол неаполликларга етарли бўлмади ва “Милан” икки ўйин натижасига кўра, ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинда “Милан” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Наполи — Милан 1:1
Голлар: Осимҳен (90+3) — Жиру (43).

Аниқ амалга оширилмаган пенальтилар: Жиру (22), Кварацхелия (82).
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Рраҳмани (Эстигор, 74), Руй (Оливера, 34), Лоботка, Зелиньски (Распадори, 74), Ндомбеле (Элмаз, 63), Политано (Лосано, 34), Кварацхелия, Осимҳен.
Милан – Меньян, Калабрия, Кьер, Томори, Эрнандес, Крунич, Беннасер, Диас (Мессиас, 59), Тонали, Леау (Салемакерс, 84), Жиру (Ориги, 68).
Огоҳлантиришлар: Эрнандес (45+1), Меньян (45+6), Ди Лоренцо (45+6), Оливера (90+3).

Биринчи ўйин — 0:1.

Амалдаги чемпион яримфиналда «Бавария» — «Манчестер Сити» (биринчи баҳс — 0:3) жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. «Милан» эса «Интер» — «Бенфика» (биринчи ўйин — 2:0) беллашувида устун келган жамоага қарши тўқнаш келади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳслари. «Реал» ва «Милан» яримфиналда