23:15 / 22.04.2023
219

Миржалол Қосимов: "Кўрсатган ўйинимиз натижага мос эмас"

Миржалол Қосимов: "Кўрсатган ўйинимиз натижага мос эмас"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган, марказий учрашувда "ОКМК" ва "Пахтакор" жамоалари тўқнаш келишди.

Курашларга бой ўтган учрашувда амалдаги чемпион иродали тарзда ғалабага эришди, якуний ҳисоб 2:1. Учрашувдан сўнг "ОКМК" жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Авваламбор барчани байрам билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, натижа кўрсатган ўйинимизга мос эмас. Ҳозиргина йигитларга ҳам шуни айтдим, футбол 90 дақиқа ўйналади. Биринчи бўлимда йигитларга ҳеч қандай савол йўқ эди, лекин иккинчи таймда йигитлар ўзини йўқотиб қўйишди. "Пахтакор" каби кучли жамоа ҳеч қачон бундай хатоларни кечирмайди. Биринчи голдан сўнг жамоа жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ўзимизнинг айбимиз туфайли бугун мағлуб бўлдик. Бу ҳам бир тажриба бўлади биз учун ва ҳаёт давом этади. Кимнидур айбдор қилиш нотўғри. Ўзимизнинг хатолар туфайли мағлубиятга учрадик. "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Сиаваш Ҳақназарий асосий таркиб ўйинчиси, лекин бугун 80чи дақиқада майдонга тушди. Бунга сабаб нима?

- Ўтган куни Сиа шамоллаб қолди. Кеча машғулотларда ҳам иштирок этмади ва бугунги ўйинда асосий таркибда ўйнамаганининг сабаби шу.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Кўрсатган ўйинимиз натижага мос эмас"