17:10 / 29.04.2023
208

Қатар шайхи “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиш бўйича сўнгги таклифни юборди

Қатар шайхи “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиш бўйича сўнгги таклифни юборди

Қатар шайхи Жассим ибн Ҳамад ат-Тани “Манчестер Юнайтед” клубини сотиб олиш учун сўнгги 5 миллиард фунтлик таклиф юборди.

Хабарга кўра, Жассим ибн Ҳамаднинг таклифи ичига жамоа ва унинг инфраструктурасига сезиларли даражада қўшимча инвестиция киритиш ҳам киради.

Шу вақтга қадар спорт клуби учун ҳеч қачон 5 миллиард фунтдан кўпроқ пул таклиф қилинмаган. Айни пайтда спорт клубини сотиб олиш бўйича энг йирик битим 2022 йилда тузилган. Унда Америка футболи жамоаси “Денвер Брокс” 4,65 миллард долларга (3,75 миллиард фунт) сотилган.

Sky Sport нашрининг маълум қилишича, Глейзерлар рекорд даражадаги пул таклиф қилинган бўлса ҳам, ат-Танининг таклифини рад этиши мумкин. Клуб хўжайинлари жамоа учун 6 миллиард фунт олишни хоҳламоқда.

Ат-Тани “Манчестер Юнайтед”нинг юз фоиз акцияларини сотиб олмоқчи. Бу истак фақатгина қатарлик инвесторларда бор. Улар бундай катта клубга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ортиқча пул тўлашга рози бўлиши мумкин.

Аввалроқ Манчестер Юнайтед” эгалари клубни сотиб олишга қизиқиш билдираётганлар учун якуний таклифни беришлари учун муддат белгилаганди. Шунингдек, клубни сотиб олган инвестор аренани реконструкция қилиш ёки янги стадион қуриши кераклиги ва бу яна 2 миллиард фунтга тушиши хабар қилинганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар шайхи “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиш бўйича сўнгги таклифни юборди