date

"Ал Насср" собиқ футболчиси Роналдунинг устидан кулди

"Ал Насср" собиқ футболчиси Роналдунинг устидан кулди

Саудия Арабистони чемпионати 24-турида "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Раэд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

"Ал Насср" клуби собиқ футболчиси Адриан Межеевски ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ушбу баҳсдаги (4:0) иштироки ҳақида фикр билдирди. Португалиялик гол урди ва уни ўз услубида нишонлади.

"Сен Суперкубокда мағлуб бўлдинг, мамлакат Кубогидан ярим финалда чиқиб кетдинг, дербида "Ал Ҳилол"га имкониятни бой бериб, чемпионлик имкониятларини 99%га йўқотдинг, лекин "Ал Раэд"га гол уришни уддаладинг ва 4:0 ҳисобида ғолиб бўлдинг", - дея кинояли фикр билдирди Межеевски.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда захирадан майдонга тушган ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов сўнгги икки голда ассист вазифасини бажариб берганди.

"Ал Насср" – "Ал Раэд" 4:0
Голлар: 1:0 – 4 Роналду, 2:0 – 55 Гариб, 3:0 – 90 Маран, 4:0 – 90+4 ал Сулайхим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Ал Насср" собиқ футболчиси Роналдунинг устидан кулди