09:20 / 05.05.2023
158

А Серия. “Наполи” 33 йил деганда илк бор Италия чемпионига айланди

А Серия. “Наполи” 33 йил деганда илк бор Италия чемпионига айланди

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 33-турида “Удинезе” ўз майдонида “Наполи”ни қабул қилди. Мазкур учрашувда «Наполи» (80) «Удинезе» (43, 12-ўрин) билан дуранг ўйнаб, муддатидан аввал турнир ғолибига айланди. 2-ўриндаги «Лацио» (64) қолган 5та турда ғалаба қозонса ҳам, пешқадамга ета олмайди.

Шу тариқа неаполликлар 33 йиллик танаффусдан сўнг А Серия чемпионлигини қўлга киритди. Бу — учинчи скудетто. Клуб бунгача 1987 ва 1990 йилларда Диего Марадона етакчилигида зафар қучган.

Эътиборлиси, «Наполи»нинг 64 ёшли устози Лучано Спалетти фаолиятида илк бор Италия чемпионига айланди.

А Серия. 33-тур
Удинезе — Наполи 1:1

4 май, «Дачия Арена»
Голлар: Ловрич (13) — Осимҳен (52).
Удинезе – Сильвестри, Эхизибуэ (Эбоселе, 82), Родриго Бекао, Перес, Бийол, Удожи (Зегелар, 74), Перейра, Уолас, Ловрич (Арслан, 78), Самаржич (Товен, 82), Несторовски.
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Рраҳмани, Ким Мин Чжэ, Оливера, Лоботка, Замбо-Ангисса, Ндомбеле (Зелиньски, 64), Элмаз, Кварацхелия (Лосано, 86), Осимҳен.
Огоҳлантириш: Эхизибуэ (17).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. “Наполи” 33 йил деганда илк бор Италия чемпионига айланди