22:50 / 13.05.2023
118

Суперлига. “Пахтакор” ўзида “Бухоро”ни, “Сўғдиёна” эса “Турон”ни мағлуб этди

Фото: “Пахтакор” матбуот хизмати

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган икки ўйин 13 май, шанба куни бўлиб ўтди.

“Пахтакор” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни Азиз Турғунбоев 45-дақиқада урди. Ўйиннинг 77-дақиқасида “Пахтакор” футболчиси Шаҳзод Азмиддинов қизил карточка олди. 90+12-дақиқада бухороликлар футболчиси Аббос Отахонов пенальтидан фойдалана олмади.

Мазкур ғалабадан кейин “шерлар”нинг очколари 21 тага етди ва жамоа 1-ўринни эгаллаб турибди. “Бухоро” эса 7 очко билан 11-ўринда бормоқда.

“Сўғдиёна” ҳам ўз майдонида “Турон”ни қабул қилди. Жиззахликлар футболчиси Зенан Займович учрашувнинг 57 ва 76-дақиқаларида гол уриб, дублга эришди. Шу тариқа “Сўғдиёна” ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан кейин “Сўғдиёна”нинг очколари 11 тага етди ва 9-ўринга кўтарилди. “Турон” эса 3 очко билан 14-ўринда бормоқда.


“Пахтакор” – “Бухоро” 1:0

Гол: 1:0 — 45 Азиз Турғунбоев.

“Пахтакор”: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Достон Турсунов (77. Дилшод Saitoв, 46), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев, 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов (28. Диёр Холматов, 81), 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 88. Шаҳзод Азмиддинов

“Бухоро”: 20. Сардор Қобулжонов, 4. Миржалол Жумаев (17. Жамолиддин Убайдуллаев, 46), 5. Дилшод Жўраев, 15. Обид Жўрабоев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (9. Александр Касян, 46), 25. Аббосжон Отахонов, 70. Александар Станиславлевич (10. Humoюнмирзо Иминов, 54), 80. Фарруҳжон Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев, 91. Асилжон Бегимқулов (16. Жасур Ҳасанов, 66), 99. Жавоҳир Рўзиев (77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 46).

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Рўзиев (1), Шаҳзод Азмиддинов (39), Достон Турсунов (43), Фарруҳ Сайфиев (59).

Четлатиш: Шаҳзод Азмиддинов (77).

“Сўғдиёна” – “Турон” 2:0

Голлар: 1:0 — 57 Зенан Займович, 2:0 — 76 Зенан Займович.

“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 6. Алишер Салимов, 8. Искандар Шайкулов (12. Ҳислат Халилов 82), 9. Зенан Займович, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов (7. Сердер Сердеров 78), 15. Тарик Исич, 18. Миржалол Абдумуталов, 22. Санжар Шоаҳмедов (32. Нодиржон Сойибов 82), 28. Станислав Андреев (4. Элёр Орифов 68), 93. Марко Колакович.

“Турон”: 35. Раҳимжон Давронов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 7. Азим Аҳмедов, 15. Никола Кумбурович, 17. Қувондиқ Рўзиев (40. Нгу Абега Ньянг 67), 18. Абдуғани Камолов, 19. Сардор Абдураимов, 22. Душан Стоилкович (49. Закария Бегларишвили 46), 44. Анри Тчитчинадзе, 77. Билолхон Тошмирзаев (2. Абдулазизхон Абдурашидов 32ъ), 88. Милан Боёвич (10. Humoюн Муртозаев 46).

Огоҳлантиришлар: Қувондиқ Рўзиев (7), Нгу Абега Ньянг (89).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Пахтакор” ўзида “Бухоро”ни, “Сўғдиёна” эса “Турон”ни мағлуб этди