Қасос олинди! "Манчестер Сити" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал жавоб баҳсида “Манчестер Сити” ва “Реал” жамоалари 17 май, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашув “шаҳарликлар”нинг кескин ҳужумлари билан бошланди. Кетма-кет ҳужумлардан сўнг, 23-дақиқада Бернарду Сильва ҳисобни очди. 37-дақиқада португалиялик футболчи дублни расмийлаштирди. Биринчи бўлимдан сўнг “Сити” катта устунликка эга бўлди.
Иккинчи бўлимда мадридликлар фаоллашди. Бироқ, 76-дақиқада Аканжининг бош билан урган зарбаси Милитаога тегиб, дарвозадан жой олди. Ўйин сўнгида захирадан майдонга тушган Хулиан Альварес якуний ҳисобни ўрнатди. 4:0 ва Пеп Гвардиола жамоаси финалга йўл олди.
Жамоалар ўртасидаги биринчи учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. “Манчестер Сити” финалда “Интер” билан баҳс олиб боради.
ЕЧЛ
Ярим финал, жавоб баҳси
“Манчестер Сити” (Англия) – “Реал” (Испания) 4:0
Голлар: 1:0 – 23 Бернарду Сильва, 2:0 – 37 Бернарду Сильва, 3:0 – 76 Милитао (автогол), 4:0 – 90 Альварес.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз, Гундўған (Маҳрез, 79), де Брюйне (Фоден, 84), Грилиш, Бернарду Сильва, Родри, Ҳоланд (Альварес, 89).
“Реал Мадрид”: Куртуа, Карвахаль (Васкес, 80), Алаба, Милитао, Камавинга (Тчуамени, 80), Модрич (Рюдигер, 63), Кроос (Асенсио, 70), Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 80), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Рубен Диаш (50), Карвахаль (55), Гундўған (62), Камавинга (75), Грилиш (90).
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!