date
views 347

Шомуродов "Лечче" билан ўйинда "Специя"нинг энг ёмон футболчиси бўлди

Шомуродов "Лечче" билан ўйинда "Специя"нинг энг ёмон футболчиси бўлди

А Серия 36-тур доирасида "Лечче" - "Специя" учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мазкур беллашувда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Специя" сафида асосий таркибда майдонга туширилди ва 63-дақиқада захирага олинди.

Аҳамиятлиси, жамоалар учрашувда атиги биттагина аниқ зарба йўллай олишди. У ҳам бўлса, мезбонлар ҳисобига қайд этилди.

Ўйиндан сўнг таниқли "SofaScore" портали футболчиларни баҳолаб чиқди. Унга кўра, Элдор Шомуродов жамоаси сафида энг паст баллга лойиқ кўрилди (6.1).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов "Лечче" билан ўйинда "Специя"нинг энг ёмон футболчиси бўлди