date

Роналду халқаро турнирларда жарима зарбаларини ноаниқ тепиш бўйича аксилрекордчисига айланди

Роналду халқаро турнирларда жарима зарбаларини ноаниқ тепиш бўйича аксилрекордчисига айланди

Португалия футбол терма жамоаси сардори Криштиану Роналду йирик халқаро турнирларда жарима зарбаларини ноаниқ амалга ошириш бўйича аксилрекордчига айланди, деб хабар бермоқда “Дарё.уз”.

31 ёшли форвард Исландияга қарши (1:1) Евро–2016 гуруҳ босқичи 1-тур ўйинининг сўнггида йирик халқаро турнирлардаги 33 ва 34-ноаниқ жарима зарбаларини амалга оширди.

Опта статистик агентлиги жаҳон ва Европа чемпионатларида қайси футболчи энг кўп ноаниқ жарима зарбасини амалга оширганини ҳисоблаб чиқди.

Қуйида жаҳон ва Европа чемпионатларида жарима зарбаларини энг кўп ноаниқ амалга оширган беш футболчи билан танишинг:

1) Криштиану Роналду (Португалия) – 34 жарима зарбаси амалга оширилди / 0 гол киритилди;
2) Георге Хажи (Руминия) – 27 / 0;
3) Роналд Куман (Голландия) – 22 / 0;
4) Уэсли Снейдер (Голландия) – 18 / 0;
5) Франческо Тотти (Италия) – 18 / 0.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду халқаро турнирларда жарима зарбаларини ноаниқ тепиш бўйича аксилрекордчисига айланди