10:37 / 07.06.2023
575

Ўликдай ётганимда Месси келди...

Ўликдай ётганимда Месси келди...

Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес ўтган йили Қатар мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида Лионель Месси билан бўлган воқеани айтиб берди.

Бу ҳолат Аргентина терма жамоасининг чорак финалда Нидерландия футболчиларини мағлуб этганидан кейин юз берган экан.

- Мен майдонда ўликдай ётардим. Кимдир мени қучоқлади ва “Ишонгим келмаяпти, сен яна буни уддаладинг, яна бизни қутқардинг”, - деди.

Кўзимни очиб, тепамга қараганимда Леони кўрдим. Бу ҳолат умрбод ёдимда сақланиб қолади, - деди Эмилиано Мартинес.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Лионель Месси турнирнинг энг яхши ўйинчиси бўлди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўликдай ётганимда Месси келди...