"Наполи" Руди Гарсияни бош мураббий этиб тайинлади. 59 ёшли мутахассис Лучиано Спалетти ўрнига неаполликларни бошқаради. Бу ҳақда "Наполи" матбуот хизмати расман хабар қилди.
Руди Гарсиянинг собиқ иш жойи Саудиянинг "Ан-Наср" клуби бўлиб, мураббий 2022 йилнинг июлидан 2023 йилнинг апрелигача раҳбарлик қилган. Бунгача франциялик мутахассис "Лион", "Марсель", "Рома", "Лилл", "Ле Манс" ва "Дижона" клубларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Лучиано Спалетти жамоа билан А Серия чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг кўп ўтмай "Наполи"ни тарк этишга қарор қилди ва буни мураббийликдаги танаффус истаги билан изоҳлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар