09:20 / 16.06.2023
90

Миллатлар Лигаси. Испания сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига Италия устидан ғалаба қозонди

Фото: Getty Images

Футбол бўйича Миллатлар Лигаси ярим финалида Испания терма жамоаси 15 июнь, пайшанба куни Италияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Испания футболчиси Ереми Пино ҳисобни очди. 11-дақиқада эса Чиро Иммобиле пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олди.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор вазиятлар бўлди ва 88-дақиқада эса испанлар хавфли вазиятни голга айлантирди. Бу сафар Хоселу ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шу тариқа Испания зафар қучди ва финалга йўл олди.

Иккинчи ярим финалда Хорватия Нидерландия устидан ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритганди. Миллатлар Лигаси финалида Испания ва Хорватия ўзаро тўқнаш келади.


Миллатлар Лигаси

Ярим финал баҳси

15 июнь, пайшанба

Испания – Италия 2:1

Голлар: 1:0 – 3 Пино, 1:1 – 11 Иммобиле (пенальти), 2:1 – 88 Хоселу.

Испания: Унаи Симон, Навас, Лапорт, Ле Норман, Альба, Мерино (Фабиан Руис, 74), Родри, Пино (Фати, 74), Гави (Каналес, 68), Родриго (Асенсио, 46), Мората (Хоселу, 84).

Италия: Доннарумма, Ди Лоренцо, Бонуччи (Дармиан, 46), Толои, Ачерби, Спинассола (Димарко, 46), Жоржиньо (Кристанте, 61), Барелла, Фраттези (Верратти, 76), Заниоло, Иммобиле (Кьеза, 60).

Огоҳлантиришлар: Иммобиле (38), Альба (45), Гави (57), Мората (83).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллатлар Лигаси. Испания сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига Италия устидан ғалаба қозонди
ePN