09:12 / 18.06.2023
327

Тожикистон бош мураббийи: "Футболчиларда айб йўқ! Ҳамма масъулиятни ўз бўйнимга оламан"

Тожикистон бош мураббийи: "Футболчиларда айб йўқ! Ҳамма масъулиятни ўз бўйнимга оламан"

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичидан ўрин олган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистон термаси бош мураббийи Петар Сегрт иштирок этди.

"Авваламбор, Ўзбекистонни ажойиб ғалаба билан табриклайман. Биз яхши ўйнаётгандик. Бироқ иккинчи таймда чарчаб қолдик ва рақиб бундан унумли фойдаланиб кетди.

Мағлубиятда менинг хатоларим бўлганини айтиб ўтмоқчиман. Ҳамма масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Футболчиларда айб йўқ. Сабаби, танаффусда ўзгариш амалга оширдим ва бу ўйинга ўз таъсирини ўтказди.

Менимча, ҳамма кўрди. Биз илк бўлимда яхши ҳаракат қилаётгандик. Аммо Ўзбекистон чарчаган пайтимизда кўплаб вазиятлар яратиши табиий ҳол эди ва якунда ҳам шундай бўлди.

Сречко Катанецга ҳам тезроқ сафга қайтишини сўраб қоламан. Унинг соғайиб кетишини тилайман. Ҳаммаси учун раҳмат, Ўзбекистон! Бу ерда ажойиб атмосферани ҳис қилдик. Буни анча вақтгача эсдан чиқармасак керак. Ўзбекистонликларга бўлган ҳурматим юқори. Айниқса, Наманганда бизни жуда илиқ кутиб олишган.

4 та белгиланган пенальтилар ва қизил карточка жуда яхши ҳолат эмас. Бу бизнинг натижаларимизга албатта ўз таъсирини ўтказади. Буни шунчаки омадсизлик деб ҳисобласак ҳам бўлади. Бироқ барибир бу нарсалар бизга салбий таъсир қилди.

Учрашув вақти биз учун жуда ноқулай бўлганини айтиб ўтдим. Қатардаги мундиал нега июнда бўлиб ўтмади? Сабаби, улар иссиқни ҳисобга олишганди. Бу турнирда эса биз об-ҳаво сабаб жуда кўп энергия сарфладик", - деди мутахассис.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тожикистон бош мураббийи: "Футболчиларда айб йўқ! Ҳамма масъулиятни ўз бўйнимга оламан"