20:23 / 19.06.2023
311

Сервер Жепаров Ўзбекистон - Эрон ўйини олдидан: "Эртага барчаси тартибли бўлиши керак"

Сервер Жепаров Ўзбекистон - Эрон ўйини олдидан: "Эртага барчаси тартибли бўлиши керак"

Эртага "CAFA Nation`s Cup-2023" финалида Ўзбекистон термаси Эронга қарши ҳаракат қилади. Мазкур учрашув олдидан терма жамоамизнинг собиқ сардори Сервер Жепаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Табиийки, Ўзбекистондан ғалаба кутяпман. Мен доим ҳужумкор ва чиройли футбол тарафдориман. Йигитларга фақат ғалаба тилайман. Эронни ниманинг ҳисобига ютиш мумкин? Ҳимоя ва ҳужумдаги тартибли футбол эвазига. Эртага индивидуал маҳоратдан ташқари руҳий ва жисмоний ҳолат ҳам етарлича бўлиши керак. Барча яратилган вазиятлардан фойдаланиш зарур.

2012 йил тарихий ғалабани, албатта, яхши эслайман. Ўша учрашув бизга Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имкониятни тақдим қилганди. Бакаевнинг голига келсак, плеймейкер сифатида айтишим мумкинки, яхши пасларим голга айланса хурсанд бўламан. Биз кучли рақиб майдонида ғалаба қозонган эдик. Нима бўлганда ҳам омад тилайман. Ғалаба қозониб халқимизни хурсанд қилиш насиб қилсин", - дейди Сервер Жепаров.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сервер Жепаров Ўзбекистон - Эрон ўйини олдидан: "Эртага барчаси тартибли бўлиши керак"