22:50 / 20.06.2023
283

CAFA Nations Cup—2023. Ўзбекистон терма жамоаси финалда Эронга мағлуб бўлди

Фото: ЎФА

Футбол бўйича CAFA Nations Cup—2023 финалида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 июнь, сешанба куни Эронга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлимнинг бошидаёқ ҳисоб очилди. Эронлик футболчи Сардор Азмун Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол қилди. 90-дақиқада эса эронлик Муҳаммад Канани қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Учрашувда бошқа гол урилмади ва Эрон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси CAFA Nations Cup—2023 мусобақасини иккинчи ўрин билан якунлади. Эрон эса илк бор ўтказилаётган мусобақа ғолибига айланди.

3-ўрин учун баҳсда Уммон терма жамоаси Қирғизистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.


CAFA Nations Cup—2023

Финал

20 июнь, сешанба

Ўзбекистон – Эрон 0:1

Гол: 0:1 — 47 Азмун

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 2. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (26. Аббосбек Файзуллаев, 71), 11. Остон Ўрунов, 13. Шерзод Насруллаев (25. Ҳожимат Эркинов, 78), 14. Элдор Шомуродов, 15. Умар Эшмуродов, 18. Абдулла Абдуллаев.

Эрон: 1. Алиризо Бейранванд (12. Саид Ниёзманд, 11), 3. Эхсон Хожи Сафи, 6. Саид Иззатуллоҳи, 8. Муртазо Пуралиганжи, 9. Меҳди Тареми, 13. Муҳаммад Канани, 15. Рузбеҳ Чешми, 17. Меҳди Гаэди (11. Воҳид Amiri, 46), 18. Муҳаммад Муҳебби, 20. Сардор Азмун (5. Саид Карими, 75), 23. Рамин Резаиян.

Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков (39), Меҳди Тареми (42), Рамин Резаиян (89), Муҳаммад Канани (90).

Четлатиш: Муҳаммад Канани (90).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » CAFA Nations Cup—2023. Ўзбекистон терма жамоаси финалда Эронга мағлуб бўлди
ePN