Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган икки ўйин 25 июнь, якшанба куни бўлиб ўтди.
“Бунёдкор” ўзида “Пахтакор”ни қабул қилди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Сухроб Иззатов ҳисобни очди. Биринчи бўлим “лочинлар” фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи бўлимда фаолликни оширган “шерлар” мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 74-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ўйин якунланишига бир неча сония қолганда Пўлатхўжа Холдорхонов дарвозани ишғол этиб, “Пахтакор”га ғалаба келтирди.
“Пахтакор” очколари сонини 27 тага етказиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. “Бунёдкор” эса 16 очко билан 8-поғонада бормоқда.
Водий дербисида “Нефтчи” “Навбаҳор” билан кураш олиб борди. Учрашувда дарвозалар дахлсиз қолди ва жамоалар бир очкодан жамғарди.
“Навбаҳор” ушбу дуранг натижадан сўнг, 26 очко билан 2-поғонадан жой олди. “Нефтчи” эса 22 очко билан 4-ўринни банд этди.
Суперлига
13-тур баҳслари
25 июнь, якшанба
“Бунёдкор” – “Пахтакор” 1:2
Голлар: 1:0 — 11 Сухроб Иззатов, 1:1 — 74 Ҳожиакбар Алижонов, 1:2 — 90+4 Пўлатхўжа Холдорхонов.
“Бунёдкор”: 32. Суҳробжон Султонов, 2. Алексей Носко, 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбаржон Исматуллаев, 10. Расул Йўлдошев (57. Амир Тўрақулов, 66), 22. Усмонали Исмоналиев (37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 86), 33. Дониёр Абдуманнопов (99. Умид Султонов, 66), 34. Сухроб Иззатов (15. Жасурбек Ҳакимов, 80), 88. Жаҳонгир Ўрозов.
“Пахтакор”: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Достонбек Турсунов, 7. Одилжон Ҳамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 88), 10. Драган Черан, 14. Аббосбек Файзуллаев, 17. Достонбек Ҳамдамов (77. Дилшод Саитoв, 62), 27. Сардор Собирхўжаев, 28. Диёр Холматов, 34. Фаррух Сайфиев.
“Нефтчи” – “Навбаҳор” 0:0
“Нефтчи”: 12. Владимир Назаров, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода, 8. Нурилло Тўхтасинов, 13. Лутфулла Тўраев (9. Улуғбек Ҳошимов, 77), 19. Мирзоҳид Ғофуров (70. Аббосжон Ғуломов, 46), 20. Анваржон Ғофуров, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе, 23. Диёржон Туропов, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов.
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов (8. Жасурбек Яхшибоев, 65), 10. Жамшид Искандаров, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброрбек Исмоилов (77. Асадбек Собиржонов, 73), 21. Темурхўжа Абдуҳолиқов (11. Шоҳруз Норхонов, 84), 22. Игор Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Давронбек Ҳошимов, 31. Лука Чермел (5. Милош Милович, 73).
Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов (66), Жасур Яхшибоев (85), Анваржон Ғофуров (90+1).
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг