
"Сўғдиёна" ҳамда ОКМК ўртасидаги Суперлиганинг қолдирилган 8-тур ўйинидан (1:2) сўнг мезбон жамоа устози Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.
Иван Бошкович: "Ўйин қийин ўтди. Рақиб кучли, сифатли футбол намойиш этишини билардик. Футболчилари ҳам индивидуал маҳорат бобида биздан бироз устунроқ. Бундай хатолар қиламиз деб кутмагандик. Биринчи голдан сўнг руҳиятда ўзгариш рўй берди, танаффусда йигитлар руҳиятига таъсир қилишга уриндим. Аммо мағлубиятдан қутилиб қола олмадик. Қанотдан узатмалар амалга оширдик, бироқ узатмалар сифати керакли даражада бўлмади. Битта гол уришга эришдик, аммо рақиб муносиб ғалабага эришди. Ҳаммасини майда деталлар ҳал қилди".
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.