Туркиянинг амалдаги чемпиони "Галатасарой" клуби Фернандо Муслера ўрнига дарвозабон қидиришни бошлаб юборган. "Fotospor" нашрининг хабар беришича, клуб "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматовга қизиқиш билдирмоқда.
Маълум бўлишича, турк жамоаси ҳали ҳеч қандай расмий таклиф билан чиқмаган. Аммо улар ҳамюртимизни кузатиб бораётгани айтиляпти.
Эслатиб ўтамиз, Неъматов жорий мавсум Суперлиганинг 11 та ўйинида қатнашиб ўз дарвозасидан 11та тўп олиб чиқди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар