Элдор Шомуродов «Кальяри» клубига ижара асосида ўтмоқда

Италия нашрлари Элдор Шомуродовнинг А Серияга қайтган «Кальяри» клубига ижара асосида кўчиб ўтишга яқинлиги ҳақида ёза бошлади.
«Рома» Элдор Шомуродовнинг «Каляри»га вақтинчалик трансферини якунламоқда», – деб ёзмоқда Romapress нашри.
Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, Элдор Шомуродов аллақачон «Кальяри» клуби билан келишувга эришган.
Қайд этилишича, «Рома» ва Сардиния клуби ўртасидаги келишув якуний босқичда ва яқин соатларда муваффақиятли якунланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг