Хабарингиз бор, Элдор Шомуродов "Рома"дан "Кальяри"га ўтишга яқин турибди. Бу турдаги хабарларни Ди Марцио ҳам тасдиқлади.
Журналистнинг сўзларига кўра, 28 ёшли ҳужумчини "Кальяри" сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Агарда у клубда қоладиган бўлса, римликлар ҳисобига 10 миллион евро ўтказиб берилиши керак бўлади.
Таъкидлаш жоиз, Клаудо Раньери шогирдлари якунига етган мавсумда Б Сериядан А Серияга қайтишга муваффақ бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар