date
views 183

АПЛ. 1-турда “Манчестер Сити” рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳоланддан дубль

АПЛ. 1-турда “Манчестер Сити” рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳоланддан дубль

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 1-турида “Манчестер Сити” 11 август, жума куни “Бёрнли”га қарши майдонга тушди.

Учрашув “шаҳарликлар”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 4-дақиқадаёқ Эрлинг Ҳоланд ҳисобни очди. 36-дақиқада Ҳоланд дублни расмийилаштирди. 75-дақиқада эса Родри ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа Пеп Гвардиола шогирдлари 2023/24 йилги мавсумни ғалаба билан бошлади.


“Бёрнли” — “Манчестер Сити” 0:3

Голлар: 0:1 – 4 Ҳоланд, 0:2 – 36 Ҳоланд, 0:3 – 75 Родри.

“Бёрнли”: Траффорд, Робертс, ЎШи, Байер (Бенсон, 74), Ал-Дaxил, Витиньо, Колиошо (Бруун Ларсен, 61), Каллен, Берге (Браунхилл, 90), Амдуни (Зарури, 61), Фостер (Редмонд, 90).

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер (Макати, 90), Аке (Лапорт, 79), Аканжи, Льюис (Гвардиол, 79), де Брюйне (Ковачич, 23), Бернарду Сильва, Родри, Фоден, Ҳоланд (Палмер, 80), Альварес.

Огоҳлантириш: Гвардиола (75).

Четлатиш: Зарури (90).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. 1-турда “Манчестер Сити” рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳоланддан дубль