date
views 284

Гвардиола Холанд билан уришиб қолгани сабабини айтди

Гвардиола Холанд билан уришиб қолгани сабабини айтди

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг биринчи турида “Бёрнли” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Холанд илк ўйинда дубль қайд этди ва яна бир гол Родри ҳисобига ёзилди.

Учрашув давомида “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва Эрлинг Холанд ўртасида даҳанаки жанг бўлди. Беллашувдан кейин испаниялик мураббий бу ҳолатга изоҳ берди.

- Биз Холанд билан тўғри чизиқ бўйлаб ўйнашимиз керак эди. Лекин бунга фақатгина иккинчи бўлимда эришдик. У ҳар бир дақиқада унга пас беришларини, тўп унда бўлишини талаб қиляпти.

Холанд менга “Тўпни менга ортимдан узатишсин, бирга бир вазиятга чиқаришсин, гол ураман”, деди. Лекин тайм якунланишига икки-уч дақиқа қолганида бундай қилиш ярамайди.

Ковачич ва Родри Холанднинг талабини бажаришга киришиб, хатога йўл қўйди. Бернарду Силва Эрлингга тўп узатмай тўғри қилди.

Лекин булар муаммо эмас. Холанд барибир иккита гол урди ва ўзи бундан хурсанд, - деди Хосеп Гвардиола.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Холанд билан уришиб қолгани сабабини айтди