date
views 185

Лучано Спаллетти — Италия терма жамоаси бош мураббийи

Фото: Getty Images

Лучано Спаллетти Италия терма жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақида терма жамоа футбол федерацияси расмий сайти маълум қилди.

“Наполи” собиқ бош мураббийи 1 сентябрдан бошлаб янги лавозимида иш бошлайди.

64 ёшли мутахассиснинг шартномаси 2026 йилги Жаҳон Чемпионати якунига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, 13 август куни Роберто Манчини ўз хоҳишига кўра Италия терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лучано Спаллетти — Италия терма жамоаси бош мураббийи