date
views 292

“Ан-Насср” ўз майдонида “Ат-Тавун”га мағлуб бўлди

“Ан-Насср” ўз майдонида “Ат-Тавун”га мағлуб бўлди

Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 2-турида “Ан-Насср” 18 август, жума куни “Ат-Тавун” билан баҳс олиб борди.

Учрашув “Ат-Тавун”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Меҳмонлар сафида Тавамба ва Баҳусайнлар гол муаллифига айланди.

Шу тариқа “Ан-Насср” чемпионатнинг 2-турида ҳам мағлубиятга учради. Ар-Риёд жамоаси 1-турда “Ал-Иттифоқ”қа 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.


Саудия Профессионал Лигаси

2-тур баҳси

18 август, жума

“Ан-Насср” – “Ат-Тавун” 0:2

Голлар: 0:1 – 20 Тавамба, 0:2 – 90 Баҳусайн.

“Ан-Насср”: Абдулла, Ал-Ганам, Ал-Авжами (Ал-Фатил, 45), Ал-Амри, Koнaн, Брозович, Талиска, Фофана (Ал-Сулайҳим, 76), Ал-Ҳайбари (Гариб, 34), Мане, Роналду.

“Ат-Тавун”: Маилсон, Кадеш, Жиротто, Ал-Аҳмад, Муатҳ (Яслам Балобаид, 73), Медран (Ал-Нассер, 73), Эл-Маҳдиуи, Флавио (Баҳусайн, 88), Абдулмалик (Ал-Гҳамди, 62), Тавамба (Ал Роқи, 87), Матеус.

Огоҳлантиришлар: Ал-Ҳайбари (22), Абдулмалик (45), Талиска (53), Ал-Аҳмад (61).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ан-Насср” ўз майдонида “Ат-Тавун”га мағлуб бўлди