06:53 / 19.08.2023
210

Бундеслига. “Бавария” янги мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

Бундеслига. “Бавария” янги мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 1-турида “Бавария” 18 август, жума куни “Вердер”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Ҳарри Кейннинг узатмасини Лерой Сане голга айлантирди. Биринчи бўлим мюнхенликларнинг кичик устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонлар хавфли ҳужумларни давом эттирди. 74-дақиқада Кейн чемпионатдаги дебют голини урди. Ўйин якунида эса Мюнхен клуби яна иккита голни рақиб дарвозасига жойлади. Бу сафар Сане дублни расмийлаштирган бўлса, яна бир гол Матис Тел номига ёзилди.

Шу тариқа “Бавария” чемпионатни йирик ғалаба билан бошлади.


Бундеслига

1-тур баҳси

18 август, жума

“Вердер” – “Бавария” 0:4

Голлар: 0:1 – 4 Сане, 0:2 – 74 Кейн, 0:3 – 90 Сане, 0:4 – 90 Тел.

“Вердер”: Павленка, Вайзер (Берк, 59), Велкович, Фридл, Пипер, Юнг (Опис, 79), Битенкур (Шмид, 68), Линeн (Гросс, 68), Стаге (Ковнаски, 79), Фюллькруг, Дукш.

“Бавария”: Ульрайх, Мазрауи, Упамекано, Ким Мин Чже (де Лигт, 68), Дэвис, Горетцка (Лаймер, 79), Киммих, Коман (Шупо-Мотинг, 84), Сане, Мусиала (Мюллер, 84), Кейн (Тел, 84).

Огоҳлантиришлар: Дукш (20), Ким Мин Чже (55), Линeн (56).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бундеслига. “Бавария” янги мавсумни йирик ғалаба билан бошлади