00:21 / 20.08.2023
535

Шомуродов биринчи турда ўйнайдими?

Шомуродов биринчи турда ўйнайдими?

А Сериянинг биринчи турида Элдор Шомуродовнинг “Кальяри”си Турин шаҳрида “Торино” жамоаси меҳмони бўлади.

Сардиния клуби бош мураббийи Клаудио Раньери чемпионатнинг илк баҳси олдидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Маълумки, “Кальяри” ўтган мавсум якунларига кўра, юқори дивизионга қайтди. Клаудио Раньерининг асосий вазифаси жамоани А Серияда сақлаб қолиш ҳисобланади.

Жамоа ҳақида

Мен жамоамнинг “Палермо”га қарши учрашувидаги ўйинида кўрганларим, албатта, фойдадан холи эмас. Бироқ, Туриндаги баҳс умуман бошқача бўлади. Чемпионат бошида рақиб ҳақидаги маълумотлар кам бўлади ва шунинг учун ҳам ўйинда қандай тактика қўллаш ва қайси схемалардан фойдаланишни ўйлаб кўрамиз.

Ҳар икки жамоа таркибида 11 тадан футболчи майдонда курашади. Биз эса, ўз имкониятларимиздан имкон қадар унумли фойдаланиб қолишимиз керак.

А Серияга қайтиш ҳақида

Бу ҳар доим ҳиссиётларни жумбушга келтиради. Айниқса, “Кальяри” учун бу ўзига хос ҳолат. Қанчалар ҳаяжонланмай, буни ичимда сақлаб тураман. Биз олдинга қараб ҳаракат қилишимиз лозим, ортга термулишдан фойда йўқ. Мен жамоамнинг катта иштиёқ билан курашишини кўрмоқчиман. Биз учун тарихнинг янги саҳифаси очилди.

Футболчилар ҳақида

Якуб Янкто жароҳатидан қутилиб, яна сафимизга қайтди. Бу футболчи умумий гуруҳ машғулотларида қаттиқ меҳнат қилди ва ҳозир у деярли 100 фоиз тайёр ҳолатга келди.

Иброҳим Сулемана кўзимн қувонтирмоқда. Клуб раҳбарияти уни олиш имконияти борлигини айтганида мен дарров розилик бердим. Бу футболчи оддий, лекин жуда самарали ўйнай олади. Бизга шунақа футболчи керак эди.

Элдор Шомуродов аҳволи жуда яхши. Легионеримиз учрашувга тайёр. Бироқ, учрашувнинг қайси қисмида ундан фойдаланишни ўзим ҳал қиламан. Шомуродовнинг таркибимизда борлиги менга қўшимча имкониятларни кафолатлайди.

Маттео Пратида майдонни яхши кўра олиш қобилияти бор. Унинг СПАЛ жамоасида кўрсатган  ўйини менга жуда ёқди.  Де Россига телефон қилиб, бу футболчи ҳақида маълумот олдим. Бунақа сифатларга эга ўйинчи аввал жамоамизда бўлмаган.

Умуман олганда, жамоамда универсал ўйинчилар бор. Улар бир неча ролни бажара олади. Бу мураббийлар штабига ўйин давомида тактикаларни ўзгартириш имконини беради. Мен таркибдан мамнунман.

Рақиб ҳақида

Биз чемпионатни ўтган мавсумда мусобақа жадвалининг ўртасидан ўрин олган кучли жамоага қарши бошлашимизга тўғри келмоқда. “Торино” футболчилари бир-бирини жуда яхши тушунади ва уларнинг тажрибали мураббийи бор. У жамоага сифатли ўйинчиларни олиб келди. Биз рақибга ҳурмат билан қараймиз ва ўйинда курашиш кераклигини биламиз. Ҳар икки жамоа бир-бирига қийинчилик туғдиришга ҳаракат қилади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов биринчи турда ўйнайдими?