06:00 / 20.08.2023
87

Ла Лига. “Реал” сафарда “Алмерия”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Ла Лига. “Реал” сафарда “Алмерия”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 2-турида “Реал” 19 август, шанба куни “Алмерия”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Аррибас ҳисобни очди. 19-дақиқада эса Жуд Беллингҳем мувозанатни тиклади. 60-дақиқада Беллингҳем дублни расмийлаштирди. 73-дақиқада эса Винисиус Жуниор ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Қолган дақиқаларда эса гол урилмади ва “Реал” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Карло Анчелотти шогирдлари чемпионатнинг иккинчи ўйинида ҳам зафар қучиб, 6 очкони жамғарди.


Ла Лига

2-тур баҳси

19 август, шанба

“Алмерия” – “Реал” 1:3

Голлар: 1:0 – 3 Аррибас, 1:1 – 19 Беллингҳем, 1:2 – 60 Беллингҳем, 1:3 – 73 Винисиус Жуниор.

“Алмерия”: Луиш Машимиану, Пубил (Посо, 69), Эдгар Гонсалес, Чуми, Акеме, Робертоне (Мелеро, 70), Баба (Лазаро, 90), Аррибас (Пучмал, 90), Эмбарба, Рамазани (Koнe, 61), Суарес.

“Реал Мадрид”: Лунин, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Фран Гарсия, Кроос (Камавинга, 72), Вальверде (Васкес, 90), Тчуамени, Беллингҳем (Хоселу, 81), Винисиус Жуниор (Браим Диас, 90), Родриго (Модрич, 72).

Огоҳлантириш: Чуми (59).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. “Реал” сафарда “Алмерия”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди