date
views 166

Самбочиларимиз Жаҳон кубогини 18 та медаль билан якунлашди

Фото: t.me/uzbekistan_sambo
Қирғизистоннинг Чўлпон - Ота шаҳрида самбо ва жанговар самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон кубоги якунланди.

Ушбу мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан самбочилар 24 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Эътиборлиси, беллашувларда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 18 та (3 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронза) медалга эга чиқишди.

Терма жамоамиз сафида совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг:

Олтин:

-59 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)
-88 кг: Соҳиб Ҳасанбоев (жанговар самбо)
+98 кг: Ислом Носиров (жанговар самбо)

Кумуш:
-72 кг: Гулина Облоқулова (жанговар самбо)
-64 кг: Сардор Олимжонов
-71 кг: Дилшодбек Йўлдошев
-98 кг: Неъмат Ёқубов
-50 кг: Гулсевар Ўроқова
-58 кг: Эгамберган Искандаров (жанговар самбо)
-71 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)
+80 кг: Ҳосият Машарипова

Бронза:
-71 кг: Убайдулло Мўминов
-98 кг: Мирзоҳид Тўхташев
-59 кг: Мамлакат Султонова (жанговар самбо)
-58 кг: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо)
-88 кг: Зафар Аҳроров (жанговар самбо)
-54 кг: Фароғат Нурмаматова
-72 кг: Бегойим Ҳайитова.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самбочиларимиз Жаҳон кубогини 18 та медаль билан якунлашди