date
views 386

“Ан-Насср” сафарда рақибини тор-мор этди, Криштиану Роналдудан ҳет-трик

Фото: Getty Images

Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 3-турида “Ан-Насср” 25 август, жума куни “Ал-Фотиҳ” билан баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Криштиану Роналдунинг ажойиб узатмасини Садио Мане голга айлантирди. 38-дақиқада Криш бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда ҳам Ар-Риёд жамоаси яна 2 та гол урди. 55-дақиқада Роналду дублни расмийлаштирган бўлса, 81-дақиқада Мане ҳам ўз ҳисобига иккинчи голни ёздириб қўйди. 90+6-дақиқада эса португалиялик футболчи ҳет-трик муаллифига айланди.

Шу тариқа “Ан-Насср” ғалабани расмийлаштирди ва мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Дастлабки икки турда жамоа мағлубиятга учраган эди.


Саудия Профессионал Лигаси

3-тур баҳси

25 август, жума

“Ал-Фотиҳ” – “Ан-Насср” 0:5

Голлар: 0:1 – 27 Мане, 0:2 – 38 Роналду, 0:3 – 55 Роналду, 0:4 – 81 Мане, 0:5 — 90+6 Роналду.

“Ал-Фотиҳ”: Ринне, Ал-Зубайди (Бааттиа, 46), Денаер (Ал-Ҳарби, 46), Ал-Авжами, Ал-Юсиф, Петрос (Алҳассан, 60), Селараян, Тельо, Бендебка (Ал-Фухаид, 60), Батна (Ал Масоуд, 85), Ал-Брейкан.

“Ан-Насср”: Ал-Акиди, Ал-Ганам (Бушал, 86), Лапорт, Ал-Фатил, Koнaн, Брозович (Ал-Нажи, 75), Отавио, Ал-Ҳайбари, Мане (Яҳё, 86), Гариб (Ал-Ганнам, 86), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Брозович (52), Алҳассан (63).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ан-Насср” сафарда рақибини тор-мор этди, Криштиану Роналдудан ҳет-трик