date
views 222

Шомуродов бир тайм ҳаракат қилган баҳсда "Кальяри" аламли мағлубиятни қабул қилиб олди

Шомуродов бир тайм ҳаракат қилган баҳсда "Кальяри" аламли мағлубиятни қабул қилиб олди

А Сериянинг 3-туридан ўрин олган "Болонья" - "Кальяри" баҳси мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Дастлаб, 22-дақиқада Лувумбу меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 59-дақиқада Зиркзее ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг 89-дақиқасида Фаббиан ғалаба голини урди.  Шомуродов эса иккинчи тайм бошида ўйинга қўшилди.

Шу тариқа, "Кальяри" турнир жадвалида 18, "Болонья" эса 14-ўринга жойлашди.

Болонья – Кальяри 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 22 Лувумбу, 1:1 – 59 Зиркзее, 2:1 – 89 Фаббиан.

Болонья – Скорупски, Пош (Де Сильвестри, 83), Лукуми, Бекема, Кристиансен, Моро (Урбаньски, 67), Эбишер (Эль-Аззузи, 84), Фергюсон, Карлссон (Фаббиан, 87), Ндойе (Орсолини, 67), Зиркзее.

Кальяри – Радунович, Дзаппа (Ористанио, 67), Ветеска, Доссена, Ауджелло (Ацци, 71), Нандес (Ди Пардо, 46), Янкто (Дейола, 66), Макумбу, Сулемана, Лувумбу, Петанья (Шомуродов, 46).

Огоҳлантиришлар: Фергюсон (40), Сулемана (70), Макумбу (90).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов бир тайм ҳаракат қилган баҳсда "Кальяри" аламли мағлубиятни қабул қилиб олди