
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Париж шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни Ўзбекистон миллий жамоаси учун муваффақиятли якунланди.
-68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашидов олтин медални қўлга киритди. У муросасиз кечган финал жангида бразилиялик Эдивак Понтес устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Таъкидлаш керакки, Рашидов бу билан кетма-кет икки бор Гран-при турнирида ғалаба қозонган илк ўзбек таэквондочисига айланди. Улуғбек 3 ой аввал Рим Гран-присида ҳам зафар қучганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар